Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов талабалар билан бирга тушлик қилди. Бу ҳақда Андижон вилояти матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Ҳоким Шуҳратбек Абдураҳмонов йўл-йўлакай талабалар билан суҳбатлашиш ниятида Андижон давлат университетига ташриф буюрган.
Мулоқотда вилоят раҳбари талабаларни чуқур билим эгаллашга ва 22 декабрда ўтказиладиган парламент сайловларида фаол иштирок этишга чақирган.
Ҳоким учрашувдан сўнг талабалар ошхонасига ҳам кирган. Овқат учун навбат туриб, 15 минг сўмга бифштекс ва нон олиб, талабалар билан бир дастурхон атрофида суҳбатни давом эттирган.
Изоҳ (0)