• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ис газидан заҳарланиш ҳолатида қандай чоралар кўриш керак?

    Куз-қиш мавсумида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ ҳодисалар юз бермоқда. «Ҳудудгазтаъминот» компанияси мазкур ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда аҳолининг бу борадаги саводхонлигини ошириш мақсадида маълумот берди.

    Ис гази нима?

    Ис гази (углерод оксиди) — рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз заҳарли газ. Кимёвий формуласи — CО2. У ер юзида энергиянинг жадал ишлатилишидан юзага келувчи, табиатда энг кўп тарқалган заҳарловчи газлардан бири ҳисобланади.

    Қазиб олинадиган ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслиги ис газининг бош манбаи ҳисобланади. У асосан кўмир, табиий газ ва бошқа ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслиги сабабли юзага келади. Нафас олинувчи ҳаво таркибида 0,1 фоиз ис газининг бўлиши ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин. Ис гази организмга тушганда, у қон таркибидаги гемоглабин ва кислород ташувчи эритроцитларни ўзаро боғлаб, кислороднинг тана бўйлаб ҳаракатланишини чеклайди. Натижада инсон ҳушини йўқотади.

    Ис газидан заҳарланишнинг умумий белгилари

    • Бош мия тизимида: уйқуга тортиш, бош айланиши, бош оғриғи, ҳушини йўқотиш;
    • Кўриш тизимида: кўз олдининг қоронғилашиши;
    • Эшитиш тизимида: эшитиш қобилиятининг пасайиши;
    • Тери қисмида: терлаш кучайиши;
    • Нафас олиш тизимида: нафас олишнинг оғирлашиши, йўтал;
    • Юрак қисмида: пулс ва артерия босимининг ортиши;
    • Мушаклар тизимида: тремор (қалтираш).
    Қандай ҳолатларда ис газидан заҳарланиш хавфи юқори бўлади?
    • Шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда;
    • Автоуловлар тураргоҳларида;
    • Янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда;
    • Уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда;
    • Печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомлар, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида.
    Бундан ташқари, ҳозирда савдо дўконларида сотилаётган, газда ишлайдиган ҳар хил турдаги газ ускуналари, жумладан, Эронда ишлаб чиқилган «камин» газ ускунасини иситиш мавсумида ишлатиб, кейин олиб қўйиш мумкин.

    Компания томонидан маълум қилинишича, ушбу газ ускунаси бошқа давлатда ишлаб чиқилгани сабаб уни ўрнатиш ва фойдаланишга доир техник паспорт ўзбек ёки рус тилларига таржима қилинмаган. Бунинг оқибатида, ундан фойдаланишдаги хавфсизлик қоидалари билан танишиш имкони бўлмайди. Мазкур газ ускунаси ўзбошимчалик билан, мутахассиснинг кўрсатмасисиз қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларини бузган ҳолатда ўрнатилмоқда. Натижада эса инсонлар ис газидан заҳарланиб вафот этмоқда.

    Табиий газдан фойдаланишда нималар тақиқланади?

    • Ўзбошимчалик билан уйни газлаштириш, газ асбоби ўрнини алмаштириш, уни янгилаш ва тузатиш;
    • Газ асбоблари ўрнатилган хоналар режасини ўзгартириш;
    • Дудбурон ва шамоллатиш тизимларини ўзгартириш;
    • Хавфсизлик ва созлаш автоматикасини узиб қўйиш;
    • Мактабгача ёшдаги болалар, шунингдек ўз ҳаракатларини назорат қила олмайдиган шахсларнинг газ асбобларидан фойдаланиши;
    • Газ ва газ асбобларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
    • Газ асбоблари ўрнатилган хонада ухлаш ва дам олиш;
    Суюлтирилган газдан фойдаланишда нималар тақиқланади?
    • Бўш ва суюлтирилган газли баллонларни хона ҳамда ертўлаларда сақлаш;
    • Газлаштирилган хонага 50—55 литр сиғимли баллондан биттадан ортиқ ёки 27 литрли баллондан иккитадан ортиқ қўйиш;
    • Баллонларни қизишдан сақлайдиган тўсиқ ўрнатилган бўлса, баллон билан иситиш асбобининг оралиғи ярим метргача қисқартирилиши мумкин, баллон билан тўсиқнинг ораси эса 10 сантиметрдан кам бўлмаслиги керак;
    • Баллонлар билан ўт ёқиш эшигининг оралиғи 2 метрдан оз бўлмаслиги лозим;
    • Хонага ўрнатилган баллонлар алмаштирилаётганда электр ёриткичларни ёқиб-ўчириш, очиқ оловдан, электр иситиш асбоблари ва иситиш печкаларидан фойдаланиш;
    • Баллонларни алмаштириш ишлари билан боғлиқ бўлмаган шахслар борлигида баллонларни алмаштириш.
    Газдан заҳарланганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?

    Барча ҳолатдаги оғир заҳарланишларда зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириш зарур. Шифокор етиб келгунга қадар қуйидагиларни амалга ошириш керак:

    1. Жабрланувчини зудлик билан газланган ҳудуддан тоза ҳавога олиб чиқиш керак;
    2. Жабрланувчининг қўл ва оёқларини кўтарилган ҳолатда ётқизиш;
    3. Нафас олишига халақит берувчи барча нарсаларни йиғиштириш (тугмаларни ечиб, ёқани очиш, камарни бўшатиш ва бошқалар);
    4. Жабрланувчининг ухлаб қолмаслигини назорат қилиш. Жабрланувчини юргизиш тақиқланади;
    5. Жабрланувчи нафас олмаётган бўлса, унга тоза ҳавода ёки ҳавоси яхши айланадиган хонада сунъий нафас олдиришни бошлаш лозим;
    6. Нашатир спиртини ҳидлатиш;
    7. Ҳушига келган вақтида йиқилиб, жароҳатланмаслиги учун чоралар кўриш;
    8. Жабрланувчининг ҳолати яхши бўлса, иссиқ чой ёки қаҳва ичириш;
    9. Кислород ёстиғи ёрдамида кислород бериш.
    Аввалроқ Андижонда газ чақнаши туфайли фуқаронинг уйи портлаган, уч киши куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган эди. Жиззахда эса ИИБ биносини таъмирлаётган 7 нафар ишчи ис газидан заҳарланиб вафот этган.

    Шунингдек, Жиззах вилояти Дўстлик туманида ис газидан бир оиладан икки киши заҳарланган ва улардан бири вафот этган эди. 17 ноябрь куни эса Наманганда она ва унинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди. Ноябрь ойининг бошларида Самарқанддаги янги қурилаётган уйда 5 нафар уста ис газидан заҳарланган эди.

    21.11.2019, 21:23   Изоҳ (0)   39101
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда гиёҳванд моддалар сотиладиган сайтни реклама қилувчи баннерлар аниқланди

    21.11.2019, 21:19

    Чимкентдаги қурилишда том қулаши оқибатида 6 нафар ўзбекистонлик ишчи жароҳат олди

    21.11.2019, 20:50

    Ўзбекистонлик блогер қиз ўзи билмаган ҳолда гиёҳванд моддани реклама қилгани маълум бўлди

    21.11.2019, 20:27

    Мустақиллик даврида неча киши Ўзбекистон фуқаролигини олгани маълум бўлди

    21.11.2019, 20:11

    Россияда Ўзбекистон фуқароси поезддан йиқилиб ҳалок бўлди

    21.11.2019, 19:42

    Ўзбекистонда 22 ноябрь куни туман тушиб, айрим жойларда кучли қор ёғиши кутилмоқда

    21.11.2019, 19:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.