Ўзбекистонда мустақиллик йилларида 9925 киши мамлакат фуқаролигини қабул қилди, деб хабар беради ЎзА.
Қайд этилишича, 2016 йилда Ўзбекистон Президентининг мамлакат фуқаролигига қабул қилишга оид 1 та фармони билан 179 нафар шахс, 2017 йилда 10 та фармон билан 1064 нафар шахс, 2018 йилда 15 та фармон билан 2759 нафар шахс, 2019 йил (18 ноябрь ҳолати)да 25 та фармон билан 5441 нафар шахс, жами 51 та фармон билан 9443 шахс фуқароликка қабул қилинди.
Маълумот учун, 1991 йилдан 2007 йилга қадар республикада жами 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган.
Хабарда айтилишича, 2007 йилдан 2016 йилнинг декабрь ойига қадар Ўзбекистон фуқаролигига ҳеч ким қабул қилинмаган.
Изоҳ (0)