«Олмаота—Саратов» йўналиши бўйича 2019 йил 14 октябрь куни ҳаракатланаётган поезд йўловчиси бўлган Ўзбекистон фуқароси поезддан йиқилиб тушди. Олинган жароҳатлар оқибатида йўловчи Россиянинг Соль-Илецк шаҳри касалхонасида вафот этди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Урал минтақаси бўйича транспортда тергов бошқармаси томонидан маълум қилинди.
Ҳодиса Россиянинг Оренбург вилояти Соль-Илецк тумани ҳудудида юз берган. Ҳолат юзасидан бошқарма томонидан жиноий қўзғатилган.
Айни пайтда ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, гувоҳлар ва поезд бригадаси ходимлари сўроқ қилинмоқда. Ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Изоҳ (0)