Тошкент вақти билан 17 ноябрь тонггида Мексиканинг Сан-Мигел-де-Аленде шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди. Мазкур кечада ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов рингга кўтарилди.

Фото: Twitter

Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони ўзининг проф боксдаги дебют жангини мексикалик 19 ёшли боксчи Хесус Сервантес Виллануэвага қарши ўтказди ва ажойиб ғалабага эришди.

Ҳасанбой олти раундга мўлжалланган жангнинг иккинчи раундида мексикалик боксчини нокаутга учратди ва проф боксдаги дебютини нокаут билан бошлади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!