ПСЖ ҳужумчиси Неймар жароҳатидан қачон тўлиқлигича фориғ бўлиши маълум бўлди, деб ёзади Marca.
Таъкидланишича, бразилиялик футболчи 26 ноябрь куни «Реал»га қарши баҳсга қадар сафга қайтади.
Айни дамда Неймар жароҳатини даволатишнинг сўнгги босқичида. ПСЖ эса унинг 22 ноябрь куни «Лилль»га қарши баҳсда майдонга қайтишига умид билдирмоқда. Шундан сўнг у «Реал»га қарши майдонга тушиши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 13 октябрда Бразилия терма жамоаси сафида Нигерияга қарши ўртоқлик ўйинида сон мушакларини жароҳатлаб олганди.
У жорий мавсум Лига 1 доирасида бешта ўйинда майдонга тушиб, тўртта голга муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)