Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Пол Погбани қўлга киритишга яна бир бор уриниб кўрмоқчи.
Мадридликлар «Манчестер Юнайтед» Погба трансфери учун катта миқдорда пул сўрашини билган ҳолда музокараларга ярим ҳимоячиси Искони қўшмоқчи, дея хабар бермоқда El Desmarque.
Аввалроқ «Реал» Искони қишки трансфер ойнасидаёқ сотиб юборишга тайёр экани хабар қилинганди. «Қаймоқранглилар» 27 ёшли футболчини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» ортда қолган ёзда Погбани сотиб олишга уринди, бироқ томонлар трансфер нархида келиша олмаган эди. Ўша вақтда «Манчестер Юнайтед» франциялик футболчи трансфери учун 150 миллион евро сўраганди.
Ушбу масум Иско «Реал» сафида еттита ўйин ўтказди ва бирорта самарали ҳаракатни амалга оширмади. Погба эса олтита ўйинда иккита голли узатмага муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)