Австралиянинг Qantas авиакомпанияси Boeing 787-9 Dreamliner самолётида Лондондан Сиднейга қўнишларсиз парвозни муваффақиятли амалга оширди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Самолёт бортида жами 40 киши бўлган. Парвоз 19 соату 19 дақиқа вақт олган. Boeing 787-9 Dreamliner 300 нафар йўловчи ва юк ташишга қодир, бироқ бунинг учун тўхташ ва ёқилғи ғамлашга тўғри келган бўларди.
Бу тижорий йўловчи самолёти учун Лондондан Сиднейга қўнишларсиз парвоз масофа ва вақт жиҳатдан янги рекорд ҳисобланади.
Изоҳ (0)