Россия Норманд форматидаги учрашувга қадар Украинага 2018 йил ноябрида Керч бўғозида қўлга олинган кемаларни қайтаришга тайёр. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Нашрга кўра, томонлар музокараларнинг якуний босқичида бўлиб, ҳозирда учта кема топшириладиган манзил ва вақт келишилмоқда.
Москва Киевга кемаларни қурол-аслаҳа билан, бироқ ўқ-дориларсиз қайтаради. Шунингдек, мазкур ҳодиса юзасидан очилган жиноий ишда далилий ашё бўлгани учун украиналик денгизчиларнинг шахсий қуроллари, рациялар ва кема ҳужжатлари ҳам Россияда қолади.
Изоҳ (0)