АҚШ бошқарувидаги ИШИД террорчилик ташкилотига қарши коалиция Сурия ҳудудида жангариларга қарши амалга оширилган ҳарбий операцияларда жами 11 нафар тинч аҳоли вакилининг ҳалок бўлгани юзасидан масъулиятни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Сентябрда ўтган ойларда кузатилган салбий ҳолатлар бўйича 79 та хабарномани кўриб чиқдик, яна олтита янги хабарнома олинган. Коалиция 12 та хабарномани текширди. Олтита ҳисоботдаги ахборотлар ишончли бўлиб чиқди ва 11 нафар тинч аҳоли вакилининг ҳалок бўлгани тасдиқланди», - дейилади АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги баёнотида.
Мавзуга доир:
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)