Италия ҳукумати Венецияда мисли кўрилмаган тошқинлар туфайли фавқулодда ҳолат жорий этди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мамлакат бош вазири Жузеппе Контега кўра, шаҳар ва унинг аҳолиси бирламчи эҳтиёжлари учун 20 миллион евро ажратилган. Бироқ ҳозирча шаҳарга етказилган зарар миқдорини аниқлашнинг имкони бўлмаяпти.
Венецияда сув сатҳи 12 ноябрь куни меъёрдагидан 187 сантиметр ошиқроқ кўтарилди. Кузатувлар тарихида сувнинг бундан баланд кўтарилиши фақат 1966 йилда кузатилган. Ўшанда бу кўрсаткич 194 сантиметрни ташкил этганди.
Изоҳ (0)