Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Қирғизистондан Ўзбекистонга қарийб 130 миллион сўмлик маҳсулотнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйди. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари томонидан маълум қилинди.
Хабар берилишича, чегара бузувчиларининг ноқонуний ҳаракати Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги Горгаз маҳалласида қайд этилган.
Қўлга олиш вақтида қонунбузарлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудларида ўзларига тегишли юкларни ташлаб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Ташлаб кетилган юклар текширилганда, уларнинг умумий қиймати 129,5 миллион сўм бўлган сифати номаълум парфюмерия маҳсулотлари эканлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан чегара бузувчиларнинг шахсини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)