Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Эркин Муҳиддинов Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси икки баробарга кўпайишини маълум қилди.
Эркин Муҳиддиновнинг қайд этишича, 2020 йилда ишсизлик нафақаси 644 минг сўмга тенг бўлади.
Шунингдек, Эркин Муҳиддинов янги Меҳнат кодекси ишлаб чиқилаётганини ва у жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилганини ҳам маълум қилди. Жамоатчиликдан кодекс бандлари бўйича ўз таклиф ва талабларини билдиришлари сўралади.
Изоҳ (0)