• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Next City самарқандлик тадбиркор Жамшид Шомуродовнинг важлари ноўрин эканлигини билдирди

    «Дарё» нашри орқали 15 миллиард сўмлик мулкларидан айрилган самарқандлик тадбиркор Жамшид Шомуродовнинг мурожаатлари фақат хат билан ёпилаётганлиги тўғрисида мақола эълон қилинган эди. Мазкур мақолада келтирилган важлар бўйича Next City («Гарант Қурувчи Сервис») МЧЖ ўз муносабатини билдирди.

    Жамшид Шомуродов.

    Жамшид Шомуродов.
    Фото: «Дарё»

    – Фуқаро Жамшид Шомуродов ўзининг муаммолари бўйича мутлақо нотўғри ва асоссиз маълумотлар берган, — дейди Next City МЧЖ раҳбари Элдор Мўминов. – Хусусан, Самарқанд шаҳар Гагарин кўчаси 128-манзилда жойлашган 5 қаватли ётоқхона биноси 25 йилдан ортиқ вақт давомида Самарқанд обрўсига путур етказиб келаётган эди. Ушбу манзилда енгил табиатли аёллар билан курашиш, «СамСузаниПлюс» (собиқ «Сапфир») тиббий клиникаси жиноятлари билан курашишдан чарчаган халқнинг аҳволи ҳеч кимга сир эмас.

    Элдор Мўминов.

    Элдор Мўминов.
    Фото: «Дарё»

    Самарқанд шаҳар ИИБ 2014 йил 3 октябрда Самарқанд шаҳар ҳокимига расман мурожаат йўллаб, Гагарин кўчаси 128-манзилдаги 5 қаватли ётоқхонада фоҳишалар кўпайиб кетганлиги сабабли бирор бир чора кўришини сўраган. Шундан сўнг Самарқанд вилояти архитектураси сўровномасига жавобан 2015 йил 22 июлда «ТошбошпланЛИTИ» ДУК мазкур ётоқхона авария ҳолатда эканлигини инобатга олган ҳолда ушбу бинонинг ўрнида замонавий кўп қаватли уй қурилиши жойлашувини кўриб чиқиш учун Самарқанд вилояти архитектура ва шаҳарсозлик Кенгашининг йиғилиши муҳокамасига қўйилган. 2015 йилнинг 31 декабрь куни 02/3-710 рақам билан қайд этилган 10-баёнида таклиф маъқулланган.

    Гагарин кўчаси 128-уйнинг ички томондан кўриниши.

    Гагарин кўчаси 128-уйнинг ички томондан кўриниши.
    Фото: Next City

    – Тегишли барча давлат инстанциялари билан келишилган ҳолда 2015 йилнинг 27 ноябрда Самарқанд шаҳар ҳокими А.Шукуровнинг №1602-К сонли қарорига асосан «Гарант Қурувчи Сервис» МЧЖга Гагарин кўчаси 128-манзилдаги ётоқхона биносини бузилиши ҳисобидан кўп қаватли уй қуришга рухсат берилди, — дейди Next City МЧЖ раҳбари Элдор Мўминов. – Сўнг 2016 йилнинг 19 декабрида Самарқанд шаҳар ҳокимининг №1858-К сонли қарори билан тегишли ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида, яъни «Гарант Қурувчи Сервис» МЧЖга Самарқанд шаҳар Фитрат кўчаси 1-йўлак 1, 3, 5 ва 7-хонадонлар ҳамда Гагарин кўчаси 128 ва 130-манзилдаги уйларни бузилиши ҳисобидан кўп қаватли турар-жой бинолари қурилишига рухсат берилди.

    Маълум бўлишича, Гагарин кўчаси 128-манзилдаги ётоқхона биносида ўндан ортиқ нотурар ва 76 дан зиёд турар хонадонлардан иборат бўлган. Мазкур кўп қаватдаги барча хонадон эгаларидан ҳеч қандай суд ёки бошқа инстанцияларсиз розиликлар олинган. Фақат «СамСузаниПлюс» тиббиёт клиникаси мулкдорлари Ж.Шомуродов ва Ф.Шомуродоваларга тегишли бўлган нотурар жой ва Ж.Шомуродовга тегишли турар жой хонадонлари билан бўлган келишув қийин кечган. Шу сабали Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг даъвосига кўра 2017 йилнинг 13 октябрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди ҳал қилув қарори ва 2017 йилнинг 21 декабрь куни ФИБ Самарқанд вилояти суди апелляция инстанциясининг ажримларига асосан нотурар жой учун товон тариқасидаги пул тўлови тўланган. Шунингдек, турар жой учун қуриладиган кўп қаватли уйнинг ўзидан жой ажратилган. Қолаверса, 2019 йил 5 февралда Олий суд томонидан иш назорат тартибида қайта кўриб чиқилиб, ФИБ Самарқанд вилояти суди апелляция инстанциясининг ажримларида Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарорларини ҳақиқий деб топган.

    – Қурилишга қарор қабул қилингандан кейин ушбу хонадон эгалари билан гаплашиш ва розилигини олиш мақсадида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги комиссияси тузилган эди. Ушбу комиссия бузилишга тушган ётоқхона биноси хонадон эгалари билан муроса қилиш мақсадида жойига чиқиб, Самарқанд шаҳар ҳокими қарорининг мазмун-моҳияти хонадон эгаларига тушунтирилиб берилди, — дейди Next City МЧЖ раҳбари Элдор Мўминов. – Ўша вақтда «СамСузаниПлюс» тиббиёт клиникаси асл эгаси марҳума Сайдалиева билан учрашиб у кишининг ўзига ҳам қарор мазмуни тушунтирилган. Аммо марҳума Сайдалиева комиссия аъзоларини беписанд қилиб, ҳокимият комиссиясини «ҳайдаган» эди.

    Қурилиш ташкилоти томонидан Гагарин кўчаси 128-манзилдаги барча хонадон эгаларининг розиликлари олинган. Бироқ қурувчилар билан келишувни хоҳламаган тиббиёт клиникаси эгасининг розилигини олиш, у билан келишиш мақсадида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги комиссияси тузилган. Комиссия аъзоларини тиббиёт клиникаси бош врачи Наргиз Санаханова қабул қилиб Самарқанд шаҳар ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари раислигидаги комиссиясига ҳокимнинг қарорини тан олмаслигини билдирган.

    Гагарин кўчаси 128-уйнинг бузилишдан олдинги ҳолати.

    Гагарин кўчаси 128-уйнинг бузилишдан олдинги ҳолати.
    Фото: Next City

    – 2016 йил марҳума Сайдалиева рози қилса қаршилиги йўқлигини, ҳозирда саломатлиги яхши эмаслиги сабабли қизи Наргиз Санаханова орқали гаплашишини билдирган. Санаханова кейинчалик тергов томонидан қалбаки деб топилган Жамшид Шомуродовдан берилган ишончнома орқали қурилиш корхонаси вакиллари билан музокара олиб боришни бошлаган, — дейди Next City МЧЖ раҳбари Элдор Мўминов. – Қурувчилар томонидан Самарқанд шаҳар ИИБ биноси орқасида жойлашган янги қурилган бинони сотиб олиб бериш таклиф қилинган. Аввалига Наргиз Санаханова рози бўлиб, ҳатто етмай қолган қисми учун расмий хат асосида ҳисоб рақамига 70 миллион сўм ўтказиб берилган. Кейинчалик марҳума Сайдалиеванинг фикри ўзгариб, Буюк ипак йўли кўчаси 112-Л манзилдаги собиқ «Маржона» ресторани жойлашган бинони сотиб олиб беришни сўраган.

    Наргиз Санаханова қурувчилар томонидан собиқ «Маржона» ресторани биноси сотиб олиниб, таъмирлаш ишлари тўлиқ тугатилгандан сўнг ҳужжатларни расмийлаштириб, клиникани бузиш учун бўшатиб беришини айтган. Аммо Самарқанд шаҳар ИИБ томонидан шаҳардаги 2-сонли туғуруқхонадаги чақалоқларни куйдириш бўйича «СамСузаниПлюс» тиббиёт клиникаси мулкдорлари бош врачи Наргиз Санаханова жиноятчиликда айбланиб қўлга олинган.

    – Орадан бироз вақт ўтиб клиниканинг асл эгаси Сайдалиева вафот этади. Қурувчилар Жамшид Шомуродовга учраб, бўлган воқеаларни тушунтиради. У эса бузилишга қарши эмаслигини билдиради. Аммо онаси марҳума Сайдалиева ва синглиси Наргиз Санаханова маъқуллаган Буюк ипак йўли 112-Л манзилдаги бино унга маъқул эмаслигини айтди, — дейди Next City МЧЖ раҳбари Элдор Мўминов. – Жамшид Шомуродовга янги қуриладиган бинонинг ўз ўрнидан, фақат шимолий бурчакдан эмас, балки жанубий бурчакдан жой бериш таклифи берилди. Лекин Шомуродов фақат ўз ўрнини берасиз деб бу таклифга ҳам кўнмади. 2017 йилнинг 3 июль куни таклиф ҳақидаги маълумот ҳатто Жамшид Шомуродовнинг қўл телефонига ҳамда Telegram мессенжерига юборилган.

    Жамшид Шомуродов Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига мурожаат қилган. Суд давомида қурилиш корхонаси томонидан келишиш мақсадида яна бир неча таклифлар берилган. Хусусан, Буюк ипак йўли 112-Л манзилдаги бузилишга тушган бино ўрнидан қуриладиган кўп қаватли уйдан жой ҳамда пул тариқасидаги таклифлар киритилган. Аммо келишиш имконияти бўлмаган.

    2017 йил 13 октябрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди ҳал қилув қарори ва 2017 йилнинг 21 декабрь куни ФИБ Самарқанд вилояти суди апелляция инстанциясининг ажримлари чиққан. Ушбу ажримда нотурар жой учун пул тўлови ва турар жой учун қурилаётган кўп қаватли уй-жойнинг ўзидан мутаносиб уй-жой ажратилиши кўрсатилган.

    – Жамшид Шомурадов синглиси Наргиз Санаханованинг терговлари олиб борилиши муносабати билан ушбу хонадонларнинг жиноятга алоқадорлиги ва қалбакилаштирилган хонадон ҳужжатлари бор-йўқлиги аниқлангунга қадар Самарқанд шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан пул вақтинча Самарқанд вилояти ИИБ ҳисоб рақамига олинган. Кейинчалик ушбу товон пули Самарқанд шаҳар МИБга ўтказиб берилган. Санаханова эса Жиноят кодексининг 97-моддаси билан айбланган, — дейди Next City МЧЖ раҳбари Элдор Мўминов. – Самарқанд вилояти ҳокими тадбиркорлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан жорий йилнинг 14 июнь кунги қабулида Жамшид Шомуродовнинг аризалари сабабли авария ҳолатига етиб қолган Гагарин кўчаси 128-ётоқхона биносини бориб кўрган. Самарқанд вилояти ҳокими бошчилигида тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида қурилиётган кўп қаватли уй ўрганилиб, Next City МЧЖга лойиҳа асосида режалаштирилган кўп қаватли уйни қуриш ишларини давом эттиришга рухсат берилган.

    15.11.2019, 18:47   Изоҳ (0)   15840
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент чорраҳаларида яна бир йўл чизмаси синовдан ўтказилади

    15.11.2019, 18:07

    Тошкентда йўл ёпилиши сабабли қатор автобус йўналишлари ҳаракати вақтинчалик ўзгаради

    15.11.2019, 17:31

    2020 йилда Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси икки баробарга кўпаяди

    15.11.2019, 17:16

    Туркия ИШИДнинг 959 аъзосини депортация қилади. Улар орасида 82 нафар ўзбекистонлик ҳам бор

    15.11.2019, 17:01

    «Давлатдан ногиронлик учун бериладиган 286 минг сўмга яшаймиз». Меҳрибонлик уйида катта бўлган Фурқатжон яхши инсонлар ёрдамига муҳтож

    15.11.2019, 16:44

    Фарғонада «Камаз» Nexia’ни уриб юбориши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

    15.11.2019, 16:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.