• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Туркия университетларида ўзбекистонлик ёшларнинг бепул ўқиши учун грантлар миқдори 3 бараваргача оширилади

    Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорлик кенгайтирилади. Бу ҳақда Хориждаги турклар ва қардош халқлар бошқармаси (ЙТБ) раҳбари Абдуллаҳ Эрен журналистлар билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради «Дарё» мухбири Севара Нишонова.

    Фото: Facebook / Абдуллаҳ Эрен

    Фото: Facebook / Абдуллаҳ Эрен

    Айни кунларда хизмат сафари билан Ўзбекистонда бўлиб турган Абдуллоҳ Эрен Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

    «Олий таълим вазири Ином Мажидов билан учрашдик. Муҳандислик йўналишида таҳсил олаётган талабаларни Туркияда билим ва кўникмаларини оширишга кўпроқ эътибор қаратамиз.

    Ҳозирда Туркияда 1000 дан ортиқ ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда. 10 йил ичида Туркия давлат стипендияси асосида таълим олган талабаларнинг умумий сони 150 кишини ташкил этади. Бу жуда кам кўрсаткич.

    Бу йил Туркия давлат стипендияси учун 169 мамлакатдан жами 150 000 киши ҳужжат топширди. Ўзбекистондан топширганлар сони 500 га яқин. Бу жуда оз. Масалан, Қозоғистондан 5000, Афғонистондан 15000 киши ҳужжат топширган. Мурожаат этувчилар сони қанчалик кўпайса, грант соҳиблари ҳам шу қадар кўп бўлади», — дейди Абдуллоҳ Эрен.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хориждаги турклар ва қардош халқлар бошқармаси раҳбари ўзбекистонлик ёшларига Туркия университетларида бепул ўқиш учун грантлар миқдорини уч бараваргача ошириш режалаштирилаётганини ҳам айтиб ўтди:

    «Ўзбекистон сиёсияти, иқтисодиёти, маданияти ҳамда ёшлари билан Марказий Осиё минтақасидаги энг кучли мамлакат. Ислом маданиятининг маънавий бешиги Ўзбекистон Бухоро, Хива, Самарқанд каби шаҳарлари ва буюк алломалари билан жаҳонга машҳур. Мен Миллий университетда бўлиб ёшлар билан учрашдим. Талабаларнинг тўрт— ўзбек, рус, инглиз ва турк тилларида сўзлашаётганига гувоҳ бўлдим. Биз бундай ёшларнинг Туркияга бориб таҳсил олишини ва олган билимларини юрт равнақи йўлида сафарбар этишларини истаймиз.

    Шу йилнинг ўзидаёқ ўзбекистонликларга Туркия университетларида бепул ўқиш учун грантлар миқдорини уч бараваргача оширишни режалаштирганмиз».

    Абдуллоҳ Эрен Туркия давлат стипендияси асосида таълимни тамомлаганлар учун қандай талаблар қўйилиши ҳақида гапирар экан, ўқиш тугагач, уларнинг Ўзбекистонга қайтиши мажбурий шартлардан бири эканлигини айтди:

    «Туркия университетларида грант асосида ўқиётган талабалардан тилхат ёздириб оламиз. Улар ўқиш тугагач, олти ой ичида Ўзбекистонга қайтишлари керак. Уларга қайтиш учун авиачипта ҳам олиб берамиз. Улар Туркияда олган билимларини Ўзбекистон ривожланиши йўлида сафарбар этишларини истаймиз».

    «Ўзбекистонлик иқтидорли ёшларнинг Туркияда таҳсил олишига имконият яратиб берган ҳолда икки мамлакат таълим соҳасидаги ҳамкорлигида янги саҳифа очмоқчимиз.

    Ўтмиш ўтмишда қолди. Энди олдимизда янги Ўзбекистон ва янги Туркия бор. Бу фаолиятимиз натижасида турк ва ўзбек халқларини ҳам ўзаро яқинлаштириш мақсадидамиз», — дейди сўзларини давом эттириб Абдуллоҳ Эрен.

    Маълумот учун, Хориждаги турклар ва қардош халқлар бошқармаси 2010 йилда ташкил этилган.

    Бошқарма, асосан, Туркия ташқарисидаги турк диаспораси билан алоқаларни мустаҳкамлаш, қардош халқлар билан муносабатларни кенгайтириш, халқаро талабаларни Туркияда давлат гранти асосида ўқитиш каби учта йўналишда фаолият юритади.

    Аввалроқ, Абдуллаҳ Эрен ва Ином Мажидов иқтидорли ёшларга Туркиянинг давлат олий таълим муассасалари бакалавриати, магистратураси ва докторантурасида ўқиш учун Туркия ҳукумати стипендияларини тақдим этиш имконияти, танлов шартлари, ғолибларга яратиладиган шарт-шароитлар муҳокама қилгани ҳақида хабар берилган эди.

    Мавзуга доир: Туркия ҳукумати ўзбекистонлик иқтидорли ёшларга стипендия тақдим этиши мумкин

    14.11.2019, 12:25   Изоҳ (0)   21309
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда ўзбекистонлик аёл уч фарзандини 10 йил тутқунликда сақлаган. Болалар қочиб кетгач, аёл ўзини ўлдирди

    14.11.2019, 12:13

    Сув ресурсларини олиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида маълумотлар ҳақида ҳар куни ҳисобот бериш таклиф қилинди

    14.11.2019, 11:26

    Парижда UNESCO’нинг 40-юбилей сессиясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда

    14.11.2019, 11:11

    Қуйичирчиқда икки одам ўлимига сабаб бўлган чақнаш юзасидан жиноий иш қўзғатилди

    14.11.2019, 10:42

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси ноябрь ойида буғдой унининг нархи деярли ошмаганини маълум қилди

    14.11.2019, 10:27

    Республиканинг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилиш кузатилади

    14.11.2019, 09:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади 

    Ўзбекистон | 24 август, 18:30

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10

    Россия НАТО чегарасидан 25 км узоқликда улкан объект қурмоқда (фото)

    Дунё | 24 август, 17:08

    “Бу қандайдир бемаънилик”. Татаристон президенти рус тилини билмаган муҳожир болаларни мактабга қабул қилмаслик ҳақидаги қонунни танқид қилди

    Дунё | 24 август, 16:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.