Боливиянинг собиқ президенти Эво Моралес мамлакатда ортида АҚШ турган давлат тўнтариши юз берди деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«Биз Трампнинг амалдаги ҳукуматни тан олиш қарорини қоралаймиз. Гуайдони Венесуэлага тиқиштириб, энди Анесни президент деб эълон қилди. Боливиядаги биродарларим ўлимига сабаб бўлаётган давлат тўнтариши илдизи АҚШга бориб тақаладиган сиёсий ва иқтисодий фитнадир», — дея ёзув қолдирган Моралес Twitter’даги саҳифасида.
Маълумот учун, куни кеча АҚШ Боливия сенати раисининг ўринбосари Жанин Анесни давлат раҳбари вазифасини бажарувчи деб тан олди.
Изоҳ (0)