Кувайт бош вазири шайх Жобир ал-Муборак ал-Ҳамад ас-Сабоҳ давлат раҳбари Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳдан ўзини истеъфога чиқаришини сўради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Хабарларга кўра вазирлар маҳкамаси раҳбари билан биргаликда амирлик ҳукуматининг бошқа аъзолари ҳам истеъфо сўраган.Кувайт ҳукуматининг расмий вакили вазирлар маҳкамасининг жорий истеъфоси ижро органининг ўз ишини қайта ташкил қилишини англатишини маълум қилди.
Кувайт миллий мажлиси спикери Марзук ал-Ғаним мамлакат амирининг қонунчилик органини яъни парламентни тарқатиб юбориш нияти йўқлигини билдирган.Аввал 30 октябрда Ливанда бош вазир Саъд Ҳаририй истеъфога чиққан. Молдовада эса парламент бош вазир Майи Санду бошқарувидаги мамлакат ҳукуматини истеъфога чиқарганди.
Изоҳ (0)