Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг 2015 йилда Усмонлилар давлатида арманлар қирғин қилингани ҳақидаги резолюциясини танқид остига олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Бундан 104 йил аввалги уруш даврига оид ҳодисалар ҳақида сиёсатчилар эмас, тарихчилар гапириши керак», — деди АҚШда бўлиб турган Эрдўғон президент Трамп билан биргаликдаги матбуот анжуманида.
Эрдўғон вакиллар палатаси жорий йил 29 октябрида қабул қилган резолюциялар АҚШ ва Туркия ўртасидаги муносабатларга раҳна солиши ҳамда турк халқининг нафратига сабаб бўлишини билдирди.
Изоҳ (0)