Россиядаги туғруқхоналардан бирига тўлғоқ тутиб олиб келинган ўзбекистонлик ёш аёл фирибгарликда айбланиб, қидирувга берилгани маълум бўлди, деб ёзади «Fontanka.ru».

Фото: «Fontanka.ru»

27 ёшли аёл Малая Балканская кўчасида жойлашган 16-сонли туғруқхонага тўлғоқ тутаётганида олиб келинган. У Пулковская кўчасида ижарада яшаган.

Туғруқхона ходимлари хорижлик аёл рўйхатга олингани ҳақида полицияга хабар берган.

Маълум бўлишича, фарзандини дунёга келтирган аёл 2018 йилнинг 22 декабридан буён Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган.

У йирик ҳажмдаги фирибгарликни содир этганликда айбланмоқда.

Аёлга туғруқхонадан рухсат берилиши билан  полиция томонидан олиб кетилиши айтилди.