Ўзбекистон Президентининг қарори билан Баҳодиржон Шермуҳаммадов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ёшлар, маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Шу кунга қадар Баҳодиржон Шермуҳаммадов Президент администрацияси миллий қадриятлар, маънавият ва маърифатни ўрганиш ҳамда ривожлантириш шўбаси бош консултанти лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ (0)