Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ЖЧ—2022 саралашининг иккинчи босқичи 5-тури доирасида Саудия Арабистонига қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Фото: «Дарё»

Аввалроқ терма жамоа устози Вадим Абрамов журналистлар саволларига жавоб қайтаргани ҳақида хабар берилганди.

Ўйин ҳақида

— Эртанги ўйин аҳамиятини барча бирдек тушуниб турибди. Учрашув учун ўйлаб қўйган режаларимиз амалга ошиб, ғалаба қозона оламиз деб ўйлайман.

Қирғизистонга қарши марказий ҳимояда ўйнагани ҳақида

Ҳимояда биринчи марта ўйнаётганим йўқ. Ҳаммаси жойида. Муаммо бўлганича йўқ.

Мухлисларга мурожаати

— Жуда ҳам муҳим ўйин бизни кутиб турибди. Барча мухлислардан бизни стадионга келиб, ҳар қандай об-ҳаво бўлишидан қатъи назар, хоҳ совуқ, хоҳ иссиқ бизни қўллаб-қувватлаб туришса, ҳаммаси яхши бўлади. Худо хоҳласа, ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қиламиз.