Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида давом этаётган енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик пара-атлет Токио—2020 Паралимпиадасига йўлланма қўлга киритди.
Узоқликка сакраш баҳсларида Тимур Ғиёсов мусобақа кумуш медалини қўлга киритиб, Паралимпиада йўлланмасига эга бўлди. Яна бир ўзбекистонлик спортчи — Ҳусниддин Норбеков эса мусобақа чемпионлигини қўлга киритди.
Шунингдек, Норбеков мазкур мусобақада ўзининг 2018 йилда ўрнатган рекордини ҳам 1,30 метрга яхшилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)