Тошкент шаҳри 23 ноябрь куни аралаш жанг санъатлари спорт тури бўйича GFC 20 мусобақасига мезбонлик қилади.
Ўзбекистон тарихида илк марта ўтказилаётган ушбу мусобақа учун чипталар сотуви бошланган. Унга кўра, чипталарга 30 000 сўмдан 2 500 000 сўмгача нарх белгиланган.
Чипталарни «iTicket.uz» сайти ҳамда «Humo Arena» кассалари орқали сотиш йўлга қўйилган.
Маълумот учун, мусобақа «Humo Arena»да бўлиб ўтади. Унга UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов махсус меҳмон сифатида ташриф буюради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси ташкил этилганди. Отабек Умаров эса унинг илк президентига айланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)