Хитойнинг Уҳан шаҳрида замонавий бешкураш бўйича Осиё-Океания минтақаси учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда.
Ушбу мусобақада ўзбекистонлик замонавий бешкурашчи Алисе Фахрутдинова ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси мамлакатлар рейтингида учинчи ўринни эгаллади.
Малумот учун, Фахрутдинова ушбу спорт турида Олимпиада йўлламасини қўлга киритган тарихидаги илк ўзбекистонликка айланди.
Мусобақада кучли бешлик қуйидаги кўринишни ҳосил қилди:
1. Жанубий Корея2. Япония3. Ўзбекистон4. Хитой5. Қозоғистон
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)