Афғонистонда сентябрь ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларининг дастлабки натижаларининг эълон қилиниши яна кечиктирилди. Бу ҳақда Мустақил сайлов комиссияси аъзоси Orang Zeb TOLO News телеканлига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар берган «ТАСС».
Афғонистонда президентлик сайловлари 28 сентябрда ўтказилган. Мустақил сайлов комиссиясининг маълумоти бўйича уларда жами 2,6 миллион афғонистонлик фуқаро иштирок этган. Овоз бериш бошланишидан аввал эса жами 9,7 миллион сайловчи рўйхатдан ўтказилганди.
Дастлабки натижалар 19 октябрда эълон қилиниши лозим эди, бироқ МСК раиси Ҳаво Алам Нуристоний ушбу муддатнинг 14 ноябргача кечиктирилишини билдирган.
Сайлов натижаларининг эълон қилиниши 14 ноябрдан қайси санага кўчирилгани номаълумлигича қолмоқда.
Изоҳ (0)