Сурхондарё вилоятидаги «Айритом» чегара божхона постида 50 миллион сўмлик микрофлешкарталарни яширинча олиб кириш ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда Божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Фото: Божхона қўмитаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, қўшни давлатдан кириб келган С.М. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, кийимининг чўнтаклари ичидан декларацияланмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, яширинча олиб кирилаётган салкам 50 миллион сўмлик турли ҳажмлардаги жами 699 дона Micro CD номли микрофлешкарталар борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Тошкент аэропортида ноқонуний олиб келинган iPhone 11 телефонларини йиғиб олаётган шахс қўлга олингани хабар берилганди.