«Автомобильда амалга оширилаётган халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар беради «Ҳуқуқий ахборот».
Қарорга мувофиқ, юкларни юк автотранспорт воситаларида халқаро ташишнинг қуйидаги турлари фарқланади:
- икки томонлама ташишлар;
- транзит тарзидаги ташишлар;
- учинчи давлат ҳудудига ёки учинчи давлат ҳудудидан ташишлар.
Қарорга кўра, халқаро юк ташиш турини белгилаш тартиби Автомобильда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.
Изоҳ (0)