Бугун, 8 ноябрь куни соат 17:53 да «101» рақамига Сергели тумани Лутфикор кўчасида жойлашган кичик саноат зонасидаги ишлаб чиқариш цехида ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ўзбекистон ФВВ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бригадаси соат 17:57 да воқеа жойига етиб борган. 19:46 да ёнғин ўчирилган.
Ёнғин оқибатида жароҳат олганлар ва қурбонлар йўқ.
Ёнғин сабаби, моддий зарар миқдори тегишли экспертиза хулосасидан сўнг аниқ бўлади, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)