Марсда мустақил фаолият юритиши мумкин бўлган манзил қуриш учун 1000 га яқин Starship кемаси ва камида 3 миллион тонна ресурс ва жиҳозлар керак бўлади. Бу ҳақда SpaceХ компанияси раҳбари Илон Маск маълум қилди, дея хабар беради «Известия».

Фото: Reuters

Маскнинг қайд этишича, Ер ва Марс икки йилда бир марта парвозлар учун етарли масофага яқинлашади. Шу сабабли юкларни етказишга тахминан 20 йил талаб этилади.

Маълумот учун, жорий йил 29 сентябрь куни Маск юк ва космонавтларни Ой ҳамда Марсга етказишга мўлжалланган Starship кемасини тақдим этди. Марсга илк парвоз 2024 йилга мўжалланган.