Совет космонавти Алексей Леонов 11 октябрь куни 85 ёшида вафот этди. У башарият тарихида биринчи бўлиб очиқ космосга чиққан инсон эди. Леонов 1960 йилда космонавтларнинг биринчи отряди сафига кирган, бироқ биринчи парвозни беш йилдан сўнг «Восход-2» кемаси бортида амалга оширган. Meduza Леонов ва экипаж командири Павел Беляев иштирокидаги тарихий парвоз қандай амалга оширилгани акс этган видеони тақдим этди.
1965 йил 18 март куни парвоз бошланганидан бир ярим соат ўтгач, Леонов кеманинг шлюз камерасини тарк этган ва 12 дақиқа давомида эркин парвозда бўлган. Расмий кинотасвирда муваффақиятли парвоз ҳақида гапирилган, бироқ орбитада ва қўниш пайтида юз берган фавқулодда вазиятлар ҳақида тасвирда сўз бормаган.Кейинчалик парвознинг рангли кадрлари пайдо бўлган.
Аслида кема бортига қайтиш учун Леонов очиқ космосда шишиб кетган сканфандрнинг ичидаги ҳавони чиқариб ташлашига тўғри келган. Шлюз камерасига космонавт белгиланганидек оёқлари билан эмас, балки боши билан кирган, кейин эса »Восход-2» бортига қайтиш учун шлюз ичида тўғриланиб олишга мажбур бўлган. Леонов муаммо ҳақида Ерга хабар бермаганини кейинчалик айтган.
Леоновнинг шлюз камерасига қайтиши билан боғлиқ муаммоларни NASA одамнинг очиқ космосга чиқишининг 50 йиллиги муносабати билан схематик тарзда тасвирлаб берган.
Бундан ташқари, автоматик тарзда қўнишнинг ишламай қолгани сабабли қўниш қўлда амалга оширилган — «Восход-2» кемаси ҳозирги Перм ўлкасининг шимолидаги тайгага қўнган. Қўниш жойи тўрт соатдан кейин аниқланган. Ундан кейин космонавтлар қандай кутиб олингани қуйидаги видеода акс этган:
2017 йилда Леоновинг парвозига бағишланган «Биринчилар вақти» номли бадиий фильм тақдим этилган эди. Космонавтнинг ўзи очиқ космосга биринчи чиқиш ҳақида ҳикоя қилувчи бу фильмнинг ижодкорларига маслаҳатлар берган.
Изоҳ (0)