Совет иттифоқи космонавти Алексей Леонов 11 октябрь, жума куни 86 ёшида вафот этди. Леоновнинг вафоти ҳақида хабар бериш учун NASA астронавтлар Эндрю Морган ва Кристина Кукнинг очиқ космосга чиқиши намойиш этилаётган жонли трансляцияни узиб қўйди, деб ёзмоқда Meduza.
NASA’нинг хабарида Леонов очиқ космосдаги миссиялар эрасини очган афсонавий космонавт деб аталган. Шунингдек, NASA томонидан қайд этилишича, Леонов иштирок этган «Союз—Апполон» лойиҳаси Халқаро космик станциядаги халқаро ҳамкорлик асосини яратган.
Изоҳ (0)