Хитойда синтетик наркотик — фентанил контрабандаси билан АҚШда шуғулланган бир киши ўлим жазосига ва 8 киши турли муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: Yandex

Мамлакатнинг Хебей провинцияси Синтай шаҳри суди баёнотида бу Хитой ва Қўшма Штатлар махсус хизматлари биргаликдан текширув олиб борган биринчи ҳолат эканлиги таъкидланган.

Олдинроқ Вашингтон бир неча маротаба Хитой расмийларини фентанил контрабандасига чек қўйишга етарлича эътибор бермаётганликда айблаганди.

Маълумот учун, фентанил героиндан 50 маротаба кучлироқ синтетик наркотик ҳисобланади.