Россиянинг Хакасия республикасида полициячилар Аскиз туманидаги 45-ўт ўчириш қисми бошлиғини туркум ўт қўйишларда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қўлга олинган шахс 26 ёшда. Тергов тахминига кўра, жорий йил 30 августидан 28 октябрга қадар у уй, ҳаммом ва гаражларга 5 маротаба ўт қўйган.
Гумонланувчи ўзгаларнинг мулкини ўт қўйиш йўли билан қасддан йўқ қилишда айбланиб, ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)