Collins English Dictionary инглиз тили изоҳли луғати тузувчилари «climate strike», яъни «иқлим зарбаси» бирикмасини 2019 йил сўзи деб эълон қилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Ушбу сўз бирикмаси илк бора 2015 йил ноябрида Парижда БМТнинг иқлим ўзгаришларига бағишланган конференцияси ўтган вақтда нашриёт томонидан луғатларда қайд этилган.
Жорий йилда ушбу сўз бирикмасидан фойдаланиш швециялик 16 ёшли ўсмир Грета Тунбергнинг фаоллиги туфайли 100 баравар кўпайди. Грета Стокгольмдаги парламент биноси олдида ўтказган тадбирлар, кейинчалик бошқа мамлакатлардаги экология фаолларининг ҳам норозилик ҳаракатларига сабаб бўлди.
Мавзуга доир:
2017 йилда Collins луғати ноширлари йил сўзи деб «fake news» (ёлғон хабарлар), 2018 йилда эса single-use (бир марталик) жумлаларини эътироф этганди.
Изоҳ (0)