Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2022 саралаши доирасида Саудия Арабистони ва Фаластин билан баҳс олиб боради. Мазкур ўйинлар олдидан 9 ноябрь куни Тошкентда Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиш режа қилинган.

Фото: ЎФА

Спорт-ТВ телеканали шарҳловчиси Бобур Акмаловнинг хабар қилишича, «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйини телевидение орқали намойиш этилмайди.

«Бу Вадим Абрамовнинг истаги. У Саудия Арабистони вакиллари Ўзбекистон терма жамоасини ўрганиб олишини хоҳламаяпти. Ўртоқлик баҳсида унинг ўз ўйланмалари бордирки, шундай қарорга келган», — дейди Акмаловга яқин манба.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!