Футбол бўйича Испания чемпионати 12-туридан ўрин олган Мадриддаги «Реал» — «Бетис» беллашувида 0:0 ҳисоби қайд этилди.
Ўтган мавсум «Реал» Ла Лиганинг 38-турида «Бетис»га 0:2 ҳисобида ютқазганди. 2017/18 йилги мавсум «Сантьяго Бернабеу»даги баҳсда ҳам «Бетис» ғалаба қозонганди — 1:0.
Opta хабарига кўра, «Бетис» шу тариқа Ла Лига тарихида «Реал»га қарши учта сафар ўйинида битта ҳам гол ўтказмаган илк клуб бўлди.
Қайд этиш жоиз, «Реал» 12-турдан сўнг 22 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринни банд қилиб турибди. «Бетис» эса 13 очко тўплаб 14-поғонадан жой олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)