Фарғонанинг Данғара тумани, «Қияли» маҳалласида жанжаллашаётган куёвининг ёнини олган эркак 29 ёшли йигитни пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа 30 октябрь, чоршанба куни соат 17:00 ларда содир бўлган. А.Й. яшаш хонадонида таниши 29 ёшли З.У. билан ўрталарида келиб чиққан низо сабабли ўзаро жанжаллашиб турган вақтда А.Й.нинг қайноғаси 43 ёшли У.Ж. уларнинг жанжалига аралашган. Сўнг ошхона пичоғи билан З.У.нинг ўнг кўкрак юқори соҳасига бир маротаба уриб қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан У.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу моддада 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Изоҳ (0)