• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: «Асосий вазифамиз — халқимизга муносиб иш ўринлари яратган ҳолда даромадларни ошириш»

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 31 октябрь, пайшанба куни макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ-бюджет сиёсати, давлат бюджетининг жорий йилда кутилаётган ижроси ва 2020 йилга мўлжалланган параметрлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    2018 йилнинг 22 август куни Шавкат Мирзиёев «Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

    Мазкур қарорга мувофиқ, бюджет маълумотларининг очиқлигини янада ошириш мақсадида бюджет маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг янги тартиби белгиланган.

    Ушбу тизимга кўра, 2020 йилдан бошлаб давлат бюджети қонун шаклида қабул қилинади ва халқ вакиллари томонидан назоратга олинади. Парламентга тақдим этиладиган Бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳасида ва бюджетномада аҳоли ва ташқи ҳамкорларга мамлакат бюджетининг ҳолати очиқ-ойдин, халқаро стандартларга мувофиқ тарзда кўрсатилади.

    Республика бюджети борасидаги норматив ҳужжатлар Олий Мажлис томонидан, маҳаллий бюджетлар эса жойлардаги халқ депутатлари кенгашлари томонидан қабул қилинади. Қолаверса, харажатлар соҳалар бўйича эмас, вазирлик ва идоралар кесимида тасдиқланади. Идоралар мустақиллигини ошириш билан бирга, харажатларнинг самараси учун масъулияти ҳам кучайтирилмоқда.

    Жорий этилаётган янги тизимнинг яна бир ўзига хос жиҳати — марказлашган бюджет сиёсатидан босқичма-босқич воз кечиш. Масалан, маҳаллий бюджетлар даромадини мустаҳкамлаш мақсадида автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш йиғимлари маҳаллий бюджетга ўтказилмоқда. Алкогол маҳсулотлари ва мобил алоқа хизматини кўрсатиш учун акциз солиғи тушумлари аҳоли сонидан келиб чиқиб ҳудудлар ўртасида қайта тақсимланади. Қўшилган қиймат солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича прогноздан орттириб бажарилган қисми тўлиқ ҳудудларда қолдирилади.

    2020 йилдан бошлаб маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадлари кенгашлар томонидан маъқулланган йўналишларга ажратилади. Фақат кечиктириб бўлмайдиган харажатларгина ҳокимликлар томонидан тасдиқланиши ва кейинчалик уларнинг тўғри сарфлангани ҳақида кенгашлар олдида ҳисобот берилиши лозим.

    Йиғилишда мамлакат иқтисодиётининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари, келгуси йилга мўлжалланаётган прогноз параметрлари, иқтисодиётга таъсир этиши мумкин бўлган ички ва ташқи омиллар чуқур таҳлил қилинди.

    Халқаро экспертлар, хусусан, Халқаро валюта жамғармаси жорий йилда жаҳон ялпи маҳсулоти ўсиши дастлабки прогнозга нисбатан 1 фоизгача камайиб, 3 фоиз бўлишини баҳолаган. Мамлакатнинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган давлатларда ҳам иқтисодий суръатлар сустлашган. Жаҳон бозорида рақобат тобора кучайиб, айрим давлатлар ўртасида «иқтисодий урушлар» давом этмоқда. Бу омиллар Ўзбекистон иқтисодиётига таъсир этмай қолмайди, албатта.

    Президент макроиқтисодиёт ва давлат бюджети параметрларини ушбу хавф-хатарларни ҳисобга олиб белгилаш лозимлигини таъкидлади.

    «Иқтисодиёт тармоқларини ‘оёққа турғазиш’, рақобатбардош қилиш учун кейинги икки йилда уларга барча имкониятлар берилди. Бироқ, бу имкониятлардан фойдаланиб, қайси тармоқ меҳнат унумдорлигини оширди, маҳсулотлар рақобатбардош бўлиши ва экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар улуши кўпайишини таъминлай олди? Афсуски, бирорта тармоқни бугунги кунда ‘зўр ишлади ёки юқори натижа берди’, деб айта олмаймиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Иқтисодиёт тармоқларидаги тизимли муаммолар, инфляция даражасининг 16 фоиздан пасаймагани аҳоли тўлов қобилиятига салбий таъсир этаётгани кўрсатиб ўтилди.

    «Асосий вазифамиз — халқимизга муносиб иш ўринлари яратган ҳолда, даромадларни ошириш. Жойларда иқтисодий фаол аҳоли кўп. Одамларимиз даромад топиб, турмуш шароитини яхшилаш учун меҳнат қилишни хоҳламоқда. Бунинг учун аҳоли тўлов қобилиятини ошириш ва бозорда маҳсулотларга барқарор талаб шакллантириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва иқтисодий ўсишни таъминлашимиз керак», — дея таъкидлади давлат раҳбари.

    Мисол учун, қандолат, тайёр сут ва гўшт маҳсулотлари, шарбат ва салқин ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича 100 дан зиёд муҳим инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши натижасида истеъмол талаби қондирилиб, инфляция меъёрлашиши мумкинлиги қайд этилди.

    Озиқ-овқат, гўшт, ун ва қандолат маҳсулотлари, кийим-кечак, чарм-поябзал, электротехника, фармацевтика ишлаб чиқариш ҳажмини 2020 йилда сезиларли кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

    Инфляция даражасига таъсир этаётган яна бир омил маҳсулотлар таннархи юқорилигидир. Шу боис мутасаддиларга давлат улуши бўлган барча корхоналарда маҳсулот таннархини таҳлил қилиб, қувватларни модернизация қилиш ва кенгайтириш, зарур ҳолларда хусусий секторга бериш бўйича вазифалар қўйилди.

    Келгуси йилда 153 та йирик инвестиция лойиҳасини шунчаки фойдаланишга топшириш эмас, балки рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариб, ялпи ички маҳсулот ҳажми ва иш ўринларини кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

    Охирги йилларда ташкил этилган 23 та корхона паст қувватларда ишлаётгани, режалаштирилган айрим лойиҳалар ўз вақтида фаолият бошламагани танқид қилинди.

    Вазирлар Маҳкамасига иқтисодий ўсиш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган, бюджетга тушумларни кўпайтирадиган инвестиция лойиҳаларини шакллантиришга масъул бўлган доимий Ишчи комиссия тузиш, инвестиция лойиҳалари ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ижросини муҳокама қилиб бориш бўйича топшириқ берилди.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев: «Асосий вазифамиз — халқимизга муносиб иш ўринлари яратган ҳолда даромадларни ошириш»

    31.10.2019, 18:02   Изоҳ (0)   11445
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хусусий нотариусларга лицензия бериш тартиби маълум бўлди

    31.10.2019, 17:15

    Жиззахда носоз Gentra автосалон томонидан ўз вақтида таъмирлаб берилмагани учун харидорга автомобиль пули тўлиқ қайтарилди

    31.10.2019, 16:51

    Россиядан депортация қилинган 2 ўзбекистонлик самолёт ҳожатхонасида тамаки чеккани учун рейсдан четлатилди

    31.10.2019, 16:36

    Фарғона вилоятининг Қўқон ва Тожикистоннинг Шайдон шаҳарлари ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди

    31.10.2019, 16:20

    Тошкентда 3 та автомобиль тўқнашуви инсон ўлими билан якунланди

    31.10.2019, 16:05

    Самарқандда етим бола калтакланди (видео)

    31.10.2019, 15:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.