• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: Барча раҳбарлар аниқ билиб олсин — ҳисоб-китобсиз бирор лойиҳани молиялаштиришга рухсат берилмайди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 октябрь, пайшанба куни макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ-бюджет сиёсати, давлат бюджетининг жорий йилда кутилаётган ижроси ва 2020 йилга мўлжалланган параметрлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда экспорт таркиби, ташқи бозордаги талаб ва Ўзбекистон корхоналарининг ундаги ўрни чуқур таҳлил қилинди.

    Ўзбекистон экспортининг 50 фоизидан юқорисини ҳанузгача газ, олтин, кумуш, мис, рух, полиэтилен каби хом ашёлар ташкил этаётгани, арзон хом ашё мавжуд бўлган тармоқлар бўйича ишлаб чиқариш ва экспорт етарлича йўлга қўйилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

    Масалан, Ўзбекистонда чарм-поябзал экспорти бўйича камида 1,5 миллиард долларлик салоҳият бўлса-да, ҳозирда бу борадаги кўрсаткич 200 миллион долларга ҳам етмайди.

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмасига терини чуқур қайта ишлаб, аёллар поябзаллари ва сумкалари, спорт анжомлари ва бошқа тайёр чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали экспорт ҳажмини 2 баробар ошириш вазифаси қўйилди.

    Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти сўнгги икки йилда 2 баробарга ошиб, 1 миллиард 600 миллион долларга етган бўлса ҳам, унинг деярли ярмини ип-калава ташкил этмоқда.

    Шу боис Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига экспортда тайёр маҳсулотлар улушини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Яна бир таҳлил: дунёда мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозори 205 миллиард долларни ташкил этади. Ўзбекистоннинг бу бозордаги улуши эса бир фоизга ҳам етмайди.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компаниясига мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туманда экинларни тўғри жойлаштириш, «маҳсулот етиштириш — харид қилиш — сақлаш ёки қайта ишлаш — экспорт» занжирини яратувчи кооперациялар ташкил этиш орқали экспорт ҳажмини босқичма-босқич 5 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди.

    Машинасозлик ва электротехника товарларининг қўшилган қиймати юқори, дунёда уларга доимий талаб ҳам бор. Лекин тармоқ корхоналари бу имкониятдан тўла фойдаланмаяпти. Шундан келиб чиқиб, соҳа мутасаддиларига қўшни давлатлар билан савдони ривожлантириш, экспорт ҳажмини 2—3 баробар ошириш бўйича топшириқлар берилди.

    Охирги уч йилдаги фаол инвестиция оқими туфайли соҳа ва ҳудудларга кўп маблағ йўналтирилгани қайд этилар экан, жалб қилинаётган ҳар бир долларнинг натижадорлигига асосий эътибор қаратиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

    «Барча раҳбарлар аниқ билиб олсин — қатъий ҳисоб-китоб, техник-иқтисодий асосларсиз бирор бир лойиҳани молиялаштиришга рухсат берилмайди», — деди Президент.

    Бош вазир раҳбарлигида ташқи қарз ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар натижадорлигини назорат қилиш бўйича комиссия ташкил этиб, масъул идораларнинг ҳисоботини қабул қилиш зарурлиги таъкидланди.

    Президент ташаббуси билан амалга оширилган солиқ ислоҳотлари тушумлар кўпайишида ижобий натижалар бермоқда. Буни халқаро молиявий институтлар ҳам тасдиқламоқда.

    Масалан, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сони 12 баробар, фойда солиғи тўловчилари сони 6,5 баробарга ошган. Иш ҳақига нисбатан солиқ юки кескин пасайтирилгани натижасида даромад солиғи тўловчилари сони 700 мингга, ушбу солиқ тушуми эса 2 баробарга ортди.

    Мазкур ислоҳотларнинг давоми сифатида жорий йил 1 октябрдан қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга туширилиб, қатор имтиёзлар бекор қилинди. 2020 йил 1 январдан эса давлат улуши бор корхоналарга ҳам ягона ижтимоий тўлов 25 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилади. Бу чоралар натижасида келгуси йилда солиқ тўловчилар ихтиёрида 12,8 триллион сўм миқдорида маблағлар қолади.

    Президент Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасига 2020 йил учун прогноз қилинган бюджет тушумини таъминлаш юзасидан топшириқлар берди. Бунда электрон ҳисоб-фактура, замонавий маркировка, онлайн касса машинаси каби илғор технологияларни кенг жорий этиш орқали солиқ маъмуриятчилигини яхшилаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Божхона органларида самарали ишлайдиган янги вертикал тизимни шакллантириш, бунда импорт қилинаётган товарлар нархини ҳаққоний баҳолаш, риск-анализ ва бошқа замонавий усулларни кенг қўллаш, шунингдек, ички назоратни кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Давлат раҳбари солиқ юкини пасайтириш иқтисодиётга ва аҳоли фаровонлигига ижобий таъсир этишини инобатга олиб, бу масалага алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

    Йиғилишда 2020 йил бюджетининг харажатлар қисми ҳам чуқур таҳлил қилинди.

    Жумладан, келгуси йили ижтимоий соҳалар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳажми ортиши кўзда тутилган.

    Масалан, соғлиқни сақлаш тизимига йўналтириладиган харажатлар жорий йилдагига нисбатан 18 фоизга, таълим соҳасига – 10 фоизга ва илм-фан ривожига – 47 фоизга кўпаяди.

    Қолаверса, таълим, тиббиёт, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, инфратузилмаларни яхшилаш каби йўналишларда 100 га яқин мақсадли дастурлар режалаштирилган.

    Аҳолини дори воситалари билан таъминлаш учун 1,3 баробар, болалар спорти дастури учун 3 баробар, геология-қидирув ишлари дастурига 4 баробар кўп маблағ ажратиш мўлжалланган.

    Шунингдек, пахтачилик ва боғдорчиликда сув тежовчи технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш харажатларига ҳам алоҳида ўрин берилган.

    Президент харажатлар борасидаги энг устувор вазифа молия-бюджет интизоми, йўналтирилаётган ҳар бир сўм иқтисодиёт учун қандай натижа бераётгани асосий мезон бўлиши лозимлигини таъкидлади. Молия вазирлиги ва Ҳисоб палатасига бюджетдан молиялаштириладиган дастурларнинг мақсадли индикаторларини белгилаш ва ижросини баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

    Ҳокимликларнинг молиявий мустақиллигини таъминлаш мақсадида ҳудудий молия органларини тўлиқ маҳаллий давлат органлари тузилмасига ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

    Автомобиль йўллари, ирригация, мелиорация каби соҳаларга инвестиция харажатлари бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш бўйича ҳам вазифалар белгиланди.

    Муҳокама қилинган барча жиҳатларни ҳисобга олиб, «2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига тақдим этиш кераклиги қайд этилди.

    31.10.2019, 18:34   Изоҳ (0)   15157
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ишлари киши бошига салкам 4 доллардан тушади

    31.10.2019, 18:19

    Шавкат Мирзиёев: «Асосий вазифамиз — халқимизга муносиб иш ўринлари яратган ҳолда даромадларни ошириш»

    31.10.2019, 18:02

    Хусусий нотариусларга лицензия бериш тартиби маълум бўлди

    31.10.2019, 17:15

    Жиззахда носоз Gentra автосалон томонидан ўз вақтида таъмирлаб берилмагани учун харидорга автомобиль пули тўлиқ қайтарилди

    31.10.2019, 16:51

    Россиядан депортация қилинган 2 ўзбекистонлик самолёт ҳожатхонасида тамаки чеккани учун рейсдан четлатилди

    31.10.2019, 16:36

    Фарғона вилоятининг Қўқон ва Тожикистоннинг Шайдон шаҳарлари ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди

    31.10.2019, 16:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Netflix 2025 йилнинг биринчи ярмида энг кўп томоша қилинган сериал ва фильмлар рўйхатини эълон қилди

    Кино | 21 июл, 13:00

    “Ўзгидромет” 22 июлда неча даража иссиқ бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 21 июл, 12:54

    Голливуднинг энг шов-шувли 7 та тўйи

    Лайфстайл | 21 июл, 12:50

    Ўзбекистонда йил бошидан бери қарийб 35 минг фуқаро соғломлаштирилди 

    Ўзбекистон | 21 июл, 12:27

    Африкада ҳар йили 815 минг одам овқат пиширишдан келиб чиққан ҳаво ифлосланишидан вафот этади — ҳисобот

    Дунё | 21 июл, 12:11

    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

    Реклама | 21 июл, 10:33

    “Барселона” “Реал” футболчиси учун курашга кирди

    Спорт | 21 июл, 12:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.