Сурхондарё вилояти Шеробод тумани «Гурин» МФЙ ҳудудида «КамАЗ» ва Matiz автомобиллари тўқнашиши натижасида 4 нафар фуқаро турли даражада жароҳатланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Воқеа 28 октябрь, душанба куни соат тахминан 19:55 ларда содир бўлган.
Хабарда айтилишича, воқеа жойига тез тиббий ёрдам бригадаси зудлик билан етиб борган. ЙТҲ оқибатида жароҳатланган 4 нафар бемор: 37 ёшли Х.Б. бош мия ёпиқ жароҳати, иккала оёқ синиши ташхиси, 37 ёшли С.М., 8 ёшли Л.Р. ҳамда 6 ёшли М.Р. бош мия ёпиқ жароҳати ташхислари билан Шеробод туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
Бундан аввал Сурхондарёда юк машинаси йўлдан чиқиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани, яна 2 нафари оғиқ аволда эканлиги хабар берилган эди.
Изоҳ (0)