28 октябрь, душанба куни Татаристон республикаси Бугульмин туманида Ўзбекистон давлат рақамига эга юк машина «КамАЗ» билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Татар-информ» ахборот агентлиги хабар берди.
Йўл-транспорт ҳодисаси Бугульмин ҳалқа йўлида содир бўлган. «КамАЗ» ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.
«Тўқнашув шу қадар кучли бўлганки, иккала юк машина ҳам йўл бўйлаб сочилиб кетди ва улардан фақат темир уюми қолди, холос», — дейилади хабарда.
«MAN ҳайдовчиси тирик, лекин оғир аҳволда касалхонага ётқизилган», — дейди воқеа гувоҳларидан бири.
Изоҳ (0)