• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бош прокуратура «My 5» телеканалидаги валютафурушлик жинояти ҳақидаги лавҳа юзасидан муносабат билдирди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент «My 5» телеканалининг «Марказий студия» информацион дастурида С.Онинг жиноят иши юзасидан тайёрланган лавҳа юзасидан муносабат билдирди.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Қайд этилишича, «Менинг Юртим 5» телеканалининг «Марказий студия» информацион дастури орқали фуқаролар С.О. ва унинг отаси Т.О. 23 октябрь куни чиқиш қилиб, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари ходимларини валютага оид жиноятни фош этишдаги хатти-ҳаракатлари юзасидан норозилик билдирган.

    Хусусан, фуқаро С.О. танишиб, гаплашиб юрган қизи И., Тошкент шаҳрида опаси уй сотиб олиши учун ундан 87 миллион сўм пулларини 10 000 долларга айирбошлаб беришини илтимос қилганлигини, опасини ўғли автоҳалокатга учрагани, қиз билан анча яқин бўлиб қолганлиги сабабли унинг валюта маблағларини айирбошлаш бўйича илтимосини бажармоқчи бўлиб, Нурафшон шаҳрига борганлигини ва у ерда миллий таомлар кафесида хорижий валютани сотаётганида Департамент ходимлари томонидан ушланиб, унга босим ўтказилганлиги ҳақида баён қилган.

    Телеканал орқали билдирилган бундай фикрлар кенг жамоатчилик ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти ҳақида салбий тасаввур ҳосил қилиши эҳтимолини инобатга олиб, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қонунга хилоф равишда валюта қимматликларини олиши ёки ўтказиши миллий қонунчиликка биноан жавобгарликка тортилиши белгиланганини маълум қилган.

    С.О.нинг қонунга хилоф равишда валюта қимматликларини олиш ва уни ўтказиш ҳаракатлари тезкор қидирув тадбирлари ҳамда суд ҳужжатлари билан тўлиқ исботлангани қайд этилган.

    Жумладан: Амалдаги қонунчиликка асосан С.О.нинг ҳаракатларига баҳо берилганда Жиноят кодексининг 177-моддасининг (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) субъекти 16 ёшга тўлган, ақли расо шахс ҳисобланиши белгиланган. Бунда ижтимоий хавфли қилмишни содир этаётган шахснинг «валютафуруш» бўлиши жиноят субъектининг мажбурий белгиси бўлиши мумкинлиги белгиланмаган. Ушбу ҳолатда С.Отабоев 16 ёшга етган ва ақли расо шахс ҳисобланганлиги сабабли жиноятнинг субъекти ҳисобланади.

    С.О. ҳар бир АҚШ долларини 8 700 сўмдан ҳисоблаб сотган. Шунингдек у ушбу ноқонуний валюта олди-сотдисининг пировард натижасидан моддий манфаат кўзлаганлигидан далолат берувчи далиллар мавжуд.

    Хусусан, тезкор тадбир ўтказилган кун, 14 июнда «Миллий банк» Нурафшон филиалидан олинган маълумотга кўра ҳар бир АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 8 518 сўм 68 тийинни ташкил этиб, 8000 АҚШ доллари 68,1 миллион сўмга тенг бўлган.

    Бундан ташқари, тергов жараёни ва очиқ суд мажлисида сўроқ қилинган С.О. айбига қисман иқрорлик билдирган ҳолда берган кўрсатмасига кўра, у машина олиш учун йиғиб қўйган отасининг 10 000 долларни (отасини хабардор қилмасдан) олиб, И. унга таклиф қилган 87 миллион сўм пуллар орқали фойда кўриб олишни ўйлаб, Нурафшон шаҳрига ўртоқлари ва тоғаси билан борган. У ерда И. унга 10000 долларга эмас, 8000 долларга тенг 69,6 миллион сўм топганлиги сабабли 8000 долларни айрибошлаган. Пировардида қилмиши қонунга зид бўлганлигини тушуниб етгани ва чин кўнгилдан пушаймонлигини билдиради.

    Бундан ташқари, «Марказий студия»даги суҳбатда Т.О. ўғли Жиноят кодексининг 65-моддасига асосан жавобгарликдан озод қилинган бўлса-да, 8 000 долларни унга қайтармасдан давлат фойдасига мусодара қилинганини айтган.

    Бунга жавобан прокуратура мазкур жиноят иши бўйича ашёвий далил ва жиноят предмети ҳисобланган 10 000 долларнинг тақдири Жиноят-процессуал кодекси талабларига асосан қонуний ҳал қилинганини билдирган.

    Жумладан, С.О.нинг ўзига нисбатан бўлган жиноят ишини тугатишни сўраб, жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судига берган аризаси ҳамда ҳимоячисининг илтимосномасини инобатга олиб, суд уни 65-моддасига асосан жавобгарликдан озод қилинган. Ашёвий далил сифатида олинган 10 000 доллардан 2000 доллар ўзига қайтарилган ҳамда 8000 доллар жиноят предмети сифатида давлат даромади ҳисобига ўтказилган. Қолаверса, С.Отабоевга нисбатан чиқарилган суднинг мазкур ажрими қонуний кучда бўлиб, унга нисбатан шикоят ёки протест келтирилмаган.

    Шунингдек, Жиноят кодексининг 65-моддасининг қўлланилиши ва унинг қонундаги мазмуни ҳам тўғри талқин қилиниши лозимлиги таъкидланган. Судланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 65-моддаси қўлланиши унинг айбсиз эканини англатмайди. Ушбу ҳолатда судланувчи айбсиз экани учун эмас, балки унинг қилмиши ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги сабаб жавобгарликдан озод қилинмоқда, холос.

    26.10.2019, 16:58   Изоҳ (0)   60652
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хорижда ишлайдиган ўзбекларни ҳимоя қилишга мўлжалланган лойиҳа муҳокамага қўйилди

    26.10.2019, 15:55

    Қашқадарёдаги фаоллар йиғилишида Зоир Мирзаев вилоят ҳокими сифатида таништирилиши кутилмоқда

    26.10.2019, 15:34

    Андижондаги трикотаж корхонасида ёнғин юз берди. Ҳодиса оқибатида ЁХБ ходими ҳалок бўлди (видео)

    26.10.2019, 15:13

    IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш учун нималарни билиш зарур?

    26.10.2019, 14:53

    Тошкентда мактаб ўқитувчиларининг ойлиги оширилади

    26.10.2019, 13:50

    Россиянинг «Биринчи канал»идаги ўзбекистонлик бошловчи Дилбар Файзиева ишдан кетди

    26.10.2019, 13:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган хорижликларнинг қарийб 93 фоизи афғонистонликлар бўлди 

    Ўзбекистон | 6 август, 11:25

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    “Реал” Гонсало Гарсия билан янги шартнома имзолайди

    Спорт | 6 август, 11:16

    Жанубий Корея собиқ президентининг рафиқаси коррупцияда айбланди

    Дунё | 6 август, 11:05

    Кинотавсия: севиб томоша қилинадиган 7 та француз комедияси

    Кино | 6 август, 10:58

    Рақобат қўмитаси Яндекс Маркет рекламаси иши бўйича Uzum Market фойдасига қарор чиқарди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:45

    Индонезия авиакомпанияларига Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига парвоз қилиш ҳуқуқи берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:24

    Генераллар Путинга Украина мудофааси 2-3 ойда қулашига ваъда берди — Reuters

    Дунё | 6 август, 10:08

    Нима учун Буюк Британияда қироллик тўй тортининг бир бўлаги сақлаб қўйилади?

    Шоу-бизнес | 6 август, 09:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.