• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш учун нималарни билиш зарур?

    17 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кирилаётган ҳамда ишлаб чиқарилаётган мобил ускуналарни рўйхатдан ўтказиш тартиби тасдиқланган эди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати жисмоний шахслар учун IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берди.

    Фото: Norma

    Фото: Norma

    Ҳозирда барча мобил ускуналар мобил алоқа операторларининг тармоқларига уланиш орқали бепул, автоматик равишда рўйхатдан ўтказилмоқда. Рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ 1 декабрдан кучга кирадиган янгиликлар фақат импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчиларга тегишли. Жисмоний шахслар учун ҳеч нарса ўзгармайди.

    Ҳозирги кунда Ўзбекистон фуқаролари фойдаланаётган ва роумингдаги ускуналар автоматик равишда рўйхатга олинган ҳамда қайта рўйхатга олиниши шарт эмас. 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистонга янги телефонларни олиб кираётган тадбиркорлар рўйхатдан ўтказиш учун мустақил равишда тўлов киритадилар.

    Аввал фойдаланилган ёки янги телефон сотиб олаётган жисмоний шахслар харид олдидан фақат IMEI кодининг рўйхатга олинганлигини аниқлашлари ва унинг мақомини www.uzimei.uz сайти орқали текшириб олишлари керак бўлади. Таъкидлаш лозимки, IMEI кодининг рўйхатга олиниши унинг эгасининг исмига боғлиқ бўлмаслиги сабабли, телефон сотилишида ҳеч қандай муаммо туғилмайди. Яъни ушбу янгилик фойдаланилган ускуналарнинг олди-сотдисига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

    Бироқ янги телефон харид қилинишидаги каби фойдаланилган телефон харидида ҳам харидорлар IMEI кодининг рўйхатга олинганлигини аниқлашлари ва унинг мақомини текшириб олишлари лозим. Агар телефон рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, 30 кун ичида ўчирилади. Кунлар ҳисоби телефоннинг илк бора тармоққа уланган вақтдан бошланади. Бундай ҳолда жисмоний шахс телефонни мустақил равишда рўйхатдан ўтказа олмайди. Алоқа операторини ўзгартиришда ҳам ҳеч қандай қўшимча ҳаракатлар талаб этилмайди.

    Қарорда келтирилишича, ушбу ўзгаришнинг сабаби мобил ускуналар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ускуналардан ноқонуний фойдаланишнинг ва сифатсиз ускуналар сотилишининг олдини олишдан иборат.

    Қарорга мувофиқ, тизим оператори мобил алоқа операторидан зарур техник ахборотларни, шу жумладан, ускуна ишлаши, тармоқдаги фаоллиги, реал вақт режимида амалга оширилган операциялар ҳақидаги ахборотларни олиш учун сўров бериши мумкин.

    Ҳужжатда келтирилган маълумотларга кўра: «Давлатнинг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлаш ҳамда ўта муҳим ижтимоий-сиёсий чора-тадбирларни ўтказишда Тизим оператори ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг сўрови бўйича мобил қурилмалар ишини мажбурий тўхтатиб туриш ва қайта тиклашни амалга оширади».

    Агар жисмоний шахс телефонни хорижий давлатдан буюртма қилиб келтирса, телефон эгаси мустақил равишда уни рўйхатдан ўтказади ва тўлов киритади. Бунинг учун алоқа почта бўлими ёки UzIMEI офисига шахсан бориши талаб этилади. Ўзи билан телефон, паспорт ва почта идентификаторининг штрих коди ва календарь штемпели бўлган конверт тақдим этилган ҳолда амалга оширилади. Анкетани кўриб чиқиш ва рўйхатдан ўтказиш уч иш соатида амалга оширилади, қўшимча 1 соат тўлов учун ҳисоб чиқиш, яна бир соат IMEI коднинг «оқ» рўйхатга киритилиши ва рўйхатга олиш якунига етганлиги ҳақида хабарнома учун керак бўлади.

    Чет эл фуқаросининг маҳаллий мобил алоқа операторининг SIM картаси ўрнатилган мобил қурилмаси дастлабки муваффақиятли тармоқ ҳодисасидан 30 календарь куни давомида рўйхатга олинмасдан фойдаланиши мумкин ва кўрсатилган муддат тугаганидан кейин рўйхатга олинмаганда сайёҳ мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш чекланиши тўғрисида хабардор қилинади.

    Ўзбекистон ҳудудида 30 календарь кундан ортиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини Ўзбекистон фуқаролари — жисмоний шахслар учун мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатга олиш тартибига мувофиқ тизим оператори ёки рўйхатга олувчисига ўзи келиб мурожаат этиш орқали рўйхатдан ўтказишлари зарур. Бунда чет эл фуқаролари учун тўлов ҳозирда 202 730 сўм бўлган БҲМ нинг 20 фоизини ташкил қилади. Чет эл фуқароси учун паспорт ва мобил қурилма етарли, штрих-кодли конверт зарур эмас.

    1 ноябрдан бошлаб ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар оператор ёки тизим рўйхатга олувчисига мурожаат қилишлари мумкин. 1 декабрдан эса ушбу хизмат пуллик бўлади.

    Импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчилар учун рўйхатга олиш жараёни автоматик бўлмайди. Улар тизим операторига шахсан келишлари ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатдан ўтказишлари лозим. Батафсил маълумотни 1170 телефони орқали олиш мумкин.

    1 декабрдан IMEI кодларини рўйхатга олиш пуллик бўлади. Импорт қилувчи ҳар бир қурилма учун 25 минг сўм, маҳаллий ишлаб чиқарувчи 20 минг сўм тўлайди. Мустақил равишда рўйхатдан ўтказувчи жисмоний шахс ҳам 20 минг сўм тўлайди, бироқ ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса, божхона қийматидан 100 фоиз тўлов киритиши шарт бўлади. Импорт қилувчи ва ишлаб чиқарувчилар фақатгина ҳужжатларни тўлиқ тақдим этса, қурилмаларни рўйхатдан ўтказа олади.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда смартфонларни IMEI бўйича рўйхатга олишнинг янги тартиби жорий этилади

    Чет элликлар учун илк бора тармоққа улангандан кейин 30 кун ичида рўйхатга олиш бепул.

    26.10.2019, 14:53   Изоҳ (0)   69651
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда мактаб ўқитувчиларининг ойлиги оширилади

    26.10.2019, 13:50

    Россиянинг «Биринчи канал»идаги ўзбекистонлик бошловчи Дилбар Файзиева ишдан кетди

    26.10.2019, 13:29

    Президент қарорига кўра «Ўзбеккўмир» Россия компаниясига ишончли бошқарувга берилмайдиган бўлди

    26.10.2019, 12:48

    UzAuto Motors Асакадаги автомобиль заводида ёнғин юз бергани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди

    26.10.2019, 12:27

    Таъмирлаш ишлари сабабли Қуйичирчиқ туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

    26.10.2019, 12:06

    Қашқадарёда ҳукумат раҳбарлари иштирокидаги фаоллар йиғилиши бўлиб ўтади. Унда вилоят «тўрт»лиги ишдан олиниши мумкин

    26.10.2019, 11:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.