Тошкент шаҳридаги ўрта таълим муассасалари ходимларига ойлик устамаларини тўлаш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими муассасаларида таълим сифатини ошириш бўйича ‘Тошкент тажрибасиъни жорий этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасида қайд этилди.
Унга кўра, бошланғич синфларда ўқувчиларнинг иқтидори ва қобилиятларини янада ривожлантириш, бошланғич таълимнинг сифатини ошириш мақсадида 2020—2021-ўқув йилидан бошлаб инклюзив таълимга жалб қилинган ўқувчилар мавжуд бўлган барча бошланғич синфларга «ассистент ўқитувчи» лавозими жорий этилади. Ассистент ўқитувчи меҳнатига ҳақ тўлаш олий маълумотли ўқитувчининг базавий тариф ставкасининг 0,75 бараварига тенглаштирилади.
Мавзуга доир: Ўқувчилари ОТМларга киришда ёмон натижа кўрсатадиган мактаб раҳбарлари жазоланиши маълум бўлди
- иккинчи тоифали ўқитувчи учун 1,1 баравар;
- биринчи тоифали ўқитувчи учун 1,25 баравар;
- олий тоифали ўқитувчи учун 1,5 баравари миқдорида қўшимча рағбатлантириш ойлик устамаларини тўлаш тартиби жорий этилади.
Изоҳ (0)