Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ўз администрацияси раҳбари Рамиз Мехтиевни лавозимидан озод қилди, деб ёзмоқда «Интерфакс». Мехтиев президент администрациясига 1994 йил февралидан буён раҳбарлик қилиб келаётганди.
Давлат раҳбари Мехтиевни Озарбайжон Хавфсизлик кенгаши аъзолигига қабул қилган ва мамлакат олдидаги хизматлари учун «Гейдар Алиев» ордени билан мукофотлаган.
23 октябрь, чоршанба куни Рамиз Мехтиев Озарбайжон фанлар академияси президенти лавозимига тайинланди. Унинг номзодини академиянинг собиқ раҳбари Акиф Ализода таклиф қилган. Ализоданинг ўзи 22 октябрда соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли ўз хоҳишига кўра лавозимидан кетганди.
Изоҳ (0)