ПСЖда ижара асосида тўп сураётган Мауро Икарди Париж клубининг тўлақонли аъзосига аяланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Calciomercato хабар берди.
Таъкидланишича, ПСЖ трансфер ҳуқуқи «Интер»га тегишли бўлган Икардини ижара муддати якунига етгач сотиб олади.
Икарди ПСЖга келишдан аввал «Интер» билан шартномасини 2022 йилга қадар узайтирганди. ПСЖ эса Маурони 70 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритган.
Маълумот учун, 26 ёшли Икарди ПСЖ сафида Лига 1 нинг 3 та ўйинида қатнашиб, 2 та гол урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)