Футбол бўйича Россия чемпионати 13-тури доирасида «Зенит» жамоаси ўз уйида «Ростов»ни қабул қилди.
Учрашувда мезбонлар сафида Артём Дзюба ҳет-трикка эришган бўлса, Сардор Азмун, Вячеслав Караваев ҳамда Вилмар Барриос биттадан гол урди. Меҳмонларнинг ягона жавоб голига эса 83-дақиқада Роман Еременко муаллифлик қилди.
Ростовликлар сафида Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов 77 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Унинг ўрнига захирадан Бёрм Сигурдссон майдонга туширилди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Зенит»нинг очколар сони 29 тага етди ва жамоа 1-ўринни «Локомотив» билан бўлишиб турибди. «Ростов» ҳисобидаги очколар эса 26 тани ташкил этиб, клуб тўплар ҳисобига 3-ўринни «Краснодар» билан бўлишиб турибди. Краснодарликлар захирасида битта ўйин бор.
РПЛ13-тур19 октябрь, шанба
«Зенит»—«Ростов» 6:1
Голлар: 1:0 — 14, пенальти Дзюба, 2:0 — 20 Дзюба, 3:0 — 44 Азмун, 4:0 — 61 Караваев, 5:0 — 80, пенальти Дзюба, 5:1 — 83, пенальти Еременко, 6:1 — 90+2 Барриос.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)