«Бавария» Бундеслиганинг 8-тури доирасида сафарда «Аугсбург»га қарши майдонга чиқиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Мюнхен клуби ҳимоячиси Никлас Зюле учрашувда жароҳат олди. «Бавария» матбуот хизмати хабарига кўра, Зюле чап тиззасидан жароҳат олган. Энди ҳимоячи жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказади. Ҳозирча футболчининг аниқ қачон сафга қайтиши ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Kicker маълумотига кўра эса Зюле камида 2 ой майдонга туша олмайди.
Жорий мавсум Никлас Бундеслига доирасида 8 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)