Евро—2020 финал босқичидан сўнг Нидерландия терма жамоаси устози Роналд Куман «Барселона»да иш бошлаши мумкин, деб ёзмоқда Mundo Deportivo.
Нидерландия футбол федерацияси директори Нико-Ян Ҳугманинг сўзларига кўра, Куманнинг шартномасида Евро—2020 дан сўнг унинг «Барселона» кетиши мумкинлиги ҳақида банд бор.
Аммо бунинг учун Каталония клуби нидерландияликларга товон пули тўлаши керак бўлади.
Куманнинг терма жамоа билан шартномаси эса 2022 йил ёзига қадар тузилган.
Маълумот учун, Куман «Барселона» шарафини футболчи сифатида 1989 йилдан 1995 йилга қадар ҳимоя қилган. 1998 йилдан 2000 йилга қадар эса мураббийлар штабида хизмат қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)