Испания ички ишлар вазирлиги Каталонияга бу ерда бўлиб турган 2 минг нафар полициячига ёрдам тариқасида миллий полиция махсус бўлинмаларининг 4 та гуруҳини юбормоқда. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
«Ички ишлар вазирлиги бир неча кун ичида махсус бўлинмаларнинг 200 нафар ходимини маҳаллий полицияни кучайтириш учун юборади. Каталония айирмачилари етакчиларига чиқарилган суд ҳукмидан сўнг бошланган тартибсизликлар яна давом этиши тахмин қилинмоқда», — дейилади El Pais нашри хабарида.
Полиция биринчи галда давлат идоралари, ғазначилик, полиция бўлинмалари, шунингдек, алоқа ва электр таъминоти объектларини қўриқлайди.
Шунингдек, миллий полиция El Prat аэропорти ички иншоотлари, AVEтемир йўл компанияси бекатлари, Аско ҳамда Ванделлос атом электр станциялари муҳофазасини кучайтиради.
Изоҳ (0)